14 та хорижий авиакомпания Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирмоқда

Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясига қарашли самолёт
14 та хорижий авиакомпания Ўзбекистонда фаолият юритишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари в.б. Улуғбек Қосимхўжаев йил якунларига бағишлаб ташкил қилинган матбуот анжумани вақтида маълум қилди.
Қосимхўжаевнинг айтишича, унинг ўзи тўртта катта лоукостер компания билан музокара олиб борган. “Ҳозирда жами Ўзбекистон бозорига 14 та турли компания қизиқиш билдирмоқда. Бу фақатгина лоукостерлар эмас. Улар орасида - KLM (Нидерландия), Lufthansa (Германия), Lion Air (Индонезия) ва бошқалар”, - деди Қосимхўжаев.
Туркиянинг иккита лоукостери Pegasus Airlines ва Atlasglobal, шунингдек, БААдан Flydubai ҳамда Россиядан яна бир компания Ўзбекистон бозорини кузатмоқда.
“2018 йил авиация соҳасида катта ўзгаришлар бўлди, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” монополияни йўқотди. Аэропортларни бошқариш функцияси Uzbekistan Airportsʼга берилди. Энди ким бозорга кириши масаласи бевосита бош вазирнинг ваколатлари орасида”, - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг