Ўзбекистонда терлашни олдини олувчи ички кийим ва пайпоқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Аввалроқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Ўзбекистонда илк бора фармацевтика ва тиббиёт соҳасида тижоратлаштиришга тайёр бўлган илмий ишланмалар кўргазмаси очилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу кўргазма талабга мос равишда вазирлик томонидан истиқболли лойиҳаларга молиявий маблағ ажратиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш, илмий ишланманинг бозор талабларига жавоб берадиган прототипини ишлаб чиқариш, тармоққа тайёр маҳсулотни етказиб бериш чораларини кўришга кўмак беради.
"Биз кўргазмада вирусга қарши пайпоқларимиз билан ҳам иштирок этяпмиз. Улар учун махсус эритма ўйлаб топилган. Ишлаб чиқаришимиз бугунги кунда институт базасида йўлга қўйилган. 500 литргача эритма ишлаб чиқаришимиз мумкин. Бизлар ички кийимлар ёки пайпоқларга эритма билан ишлов берганимизда, таркибида нано кумуш зарралар ҳосил бўлади. Натижада терлашни олди олинади. Кумуш нано зарралари барча микробларни ўлдиради.
Эритма тайёрланади, унинг таркибида кумуш ҳали ion шаклида бўлади. Ишлов бергандан кейин бизлар металл ҳолатга нано заррачагача қайтаришимиз керак. Агар у ion ҳолатда қоладиган бўлса, терини куйдириш хусусияти ҳам мавжуд.
Биз буни эритма шаклида ҳам, тайёр маҳсулотга ёки матога ишлов бериб ҳам сотувга чиқаришимиз мумкин", дейди Полимерлар кимёси ва физикаси институти катта илмий ходими, техника фанлари номзоди Йўлдошев Шерзод.
Маълумот учун, икки кун давом этган кўргазмада Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот институтлари, илмий ва инновацион марказлари томонидан 100 тага яқин илмий ишланмалар намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг