Ўзбекистонда тери вазифани бажариб турувчи препарат яратилди
Жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Ўзбекистонда илк бора фармацевтика ва тиббиёт соҳасида тижоратлаштиришга тайёр бўлган илмий ишланмалар кўргазмаси очилди. Икки кун давом этадиган кўргазмада Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот институтлари, илмий ва инновацион марказлари томонидан 100 тага яқин илмий ишланмалар намойиш этилади. Кўргазмада барча илмий муассасалар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ҳамда замонавий даволаш методикалари намойиш қилинди.
Кўргазмада Полимерлар кимёси ва физикаси институти катта илмий ходими, техника фанлари номзоди Йўлдошев Шерзоддан вирусларга қарши воситалар ҳақида атрофлича маълумот олдик.
"Нанодерм препаратимиз кумуш таркибида нано зарралар мавжуд. Бу препарат терининг куйган қисмига қўйилади. Терининг куйган қисмига қўйилганда бу тери вазифани бажариб туради. Ҳам тери юзасида ҳосил бўладиган сувни ўзига сўриб олади. Кейинчалик эса тўлиқ парчаланиб кетади. Шунингдек бу восита, нафас олиш вазифасини ҳам бажаради. Таркибидаги кумуш нано зарралар терига тушадиган микробларни ўлдириб туради.
Масалан тери куйганда кўпчилик мато ишлатади. Тери битганда мато қайта олинганда яра шилиниши кузатилади.
Биз яратган препарат эса терининг ҳам нафас олишини, ҳам вирусларни ўлдириш вазифасини бажаради. Буни кунига бир марта қўйиш кифоя, ўзи яра битгач сўрилиб кетади", дейди Йўлдошев.
Маълумотларга кўра, тадбирда 11 та олий таълим муассасалари, 7 та Фанлар академияси ва 9 та тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда илмий марказлар ихтирочилари томонидан 100 та инновацион ишланмаларнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Шунингдек, тадбирда муассасалар, тадбиркорлар, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари иштирок этиб, муҳокамалар ўтказиш ва келишувларни имзолаш имконияти яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг