Россия ўрмонидан топилган ўзбек боласи ҳақиқий отасини қайта топди. Унга «метрка» берилди
Россияда бир неча ойдан буён ўрмонда отаси билан яшаётган ўзбек бола топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Москва вилоятидаги Балашиха ўрмонидан топилган Маугли лақабли болага туғилган тўғрисидаги гувоҳнома берилган. Бу ҳақда ушбу ҳудуддаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Ксения Мишонова 18 ноябрь куни ўз Инстаграмида хабар берган.
«Кун яхши янгилик билан якунига етяпти. Балашиха ўрмонида яшаган Амал исмли болакайимиз бугун иккинчи марта отасини топди. Болада ҳужжатлар бўлмагани учун, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига отасини қайд этиш учун суд қарорини кутиш керак эди. ДНК таҳлили, ҳужжатларни йиғиш ва қайта тиклаш, мажбурий айрилиқ ортда қолди. Олдинда узоқ ва бахтли ҳаёт турибди дея умид қиламиз. Энди ҳаммаси яхши бўлади», — деб ёзади омбудсман.
Гап шундаки, суд «маугли» билан бирга яшаётган одамни унинг ҳақиқий отаси эканлигини тасдиқлаган. Мазкур қарор ДНК-тест асосида тасдиқланди ва бунинг учун зарур ҳужжатлар тўпланди. Хайрли ишга Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам ҳисса қўшди. Тез орада эркак кишига ватанга қайтиш тўғрисида сертификат берилиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, саккиз ёшда деб тахмин қилинаётган бола болалар майдончасида тенгдошлари билан ўйнаш мақсадида борган вақтида кўринган эди. Шундан сўнг у уйсизлар ёнидаги ўрмон кулбасида отаси билан яшаши аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг