Россияда бир неча ойдан буён ўрмонда яшаётган ўзбек бола топилди. Унинг лақаби Маугли

Россияда бир неча ойдан буён ўрмондан отаси билан яшаётган бола топилди. Унинг отаси ўзбек эканлиги аниқланган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур ҳолатга изоҳ берди. Бу ҳақда «Life» маълум қилди.
Хабарга кўра, бола отаси билан ўрмондаги туман васийлик ва ички ишлар бўлимларига бириктирилган уйсизлар лагерида яшайди. Шунингдек, боланинг отаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган. Қайд этилишича, элчихона у ва отасининг шахсини аниқлашда ҳамда Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳномани беришда ёрдам беришини маълум қилган.
Саккиз ёшда деб тахмин қилинаётган бола болалар майдончасида тенгдошлари билан ўйнаш мақсадида борган вақтида кўринган. Aниқланишича, бола уйсизлар ёнидаги ўрмон кулбасида яшайди. Улар болани кичкина Маугли деб аташади. Таъкидланишича, бола уйсизлар лагерида туғилиб, ўша ерда ўсмоқда. Унинг отаси Ўзбекистонда туғилган, онаси эса украиналик, яқинда юрак хасталигидан вафот этган. Боланинг аниқ ёши номаълум.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг