Асаджон Хўжаев АОКА директори этиб тайинланди
Асаджон Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланди.
Асаджон Хўжаев 2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Асаджон Хўжаев 2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Ўзбекистон Республикаси бош вазири аппарати мудири бўлган.
У 2017 йилнинг мартидан августигача Ўзбекистон Республикаси президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган. Кейинроқ Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2018 йил август ойидан Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2019 йилнинг ноябрида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг