Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан оёқни даволайдиган пойабзал ишлаб чиқармоқчи
Фарғонадаги “Straus farm” корхонаси иш бошқарувчиси Ҳасанбой Аҳмаджонов туяқуш терисидан оёқ кийим ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эканлигини айтди. У бу режаси ҳақида Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган инвестициявий форумда айтиб ўтди. У Ўзбекистонга туяқушни олиб кирган иккинчи инсондир.
Ҳасанбой аканинг фермаси Марказий Осиёдаги энг каттаси ҳисобланиб, у ерда 250 бош туяқуш парвариш қилинмоқда. Қушларни уларнинг ўзлари кўпайтириши баробарида ташқаридан ҳам олиб келишади.
Айнан форум доирасидаги кўргазмада Фарғона ва Тошкент фабрикаларида туяқуш терисидан тикилган пойабзалларни намойиш қилинди.
“Кейинги йил терини қайта ишлаш ускуналарини олиб келиб, пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдамиз, - деди у. - Афзаллиги - соф табиий чарм бўлгани учун оёққа жуда фойдали, уни даволайди. Бундай пойабзалда оёқ терламайди”.
Бундан олдин Фарғонада машҳур “сгушёнка”(қуюлтирилган сут) ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг