Ўзбекистонда ўша машҳур “сгушёнка” маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Иллюстратив фото
Фарғонада Беларуснинг машҳур қуюлтирилган сутини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Александр Соловьёв маълум қилди, деб хабар берди Спутник. Унинг сўзларига кўра, Беларуснинг Рогачёв сут-конверса комбинати маҳсулотлари, хусусан, қуюлтирилган сут (сгущёнка), қуруқ сут ва қаймоғи олинмаган сути МДҲ мамлакатларида жуда машҳур.
“Ҳамкорликнинг асосий мавзуларидан бири сутни қайта ишлаш ва гўшт саноати соҳасида қўшма корхона ташкил этиш”, - деди Александр Соловьёв .
Ўзбекистонда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун янги фермалар барпо қилиш ва сут соғиб олиш ҳажмини кўпайтириш кераклигини қайд этди. Шунингдек, бу ишларни амалга оширишда иштирок этиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.
Фарғона шаҳрида халқаро инвестиция форуми иш бошлагани ҳақида хабар бергандик.
Форумда Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Россия, Эрон, Туркия, Беларусь каби 27 давлатнинг йирик инвесторлари иштирок этмоқда. Форум давомида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб килиш бўйича келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг