Андижонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Иллюстратив фото
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида электромобиль ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “2019 — 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилди.
Лойиҳа қиймати 1 трлн. доллар дея баҳоланяпти. Ташаббускор эса “Олтин ер ҳимоя” МЧЖ бўлиб, унинг раҳбари ўтган йил “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирланган Шаҳризод Мусабоевдир.
Мазкур инновацион корхона 2021 йил 1 июнда фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Шу асосда 10 та янги иш ўрни яратилади.
Онлайн нашримиз орқали бундан олдин ҳам юртимизда бу йўналишдаги лойиҳалар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хабар берган эдик.
Хусусан, Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси билан ҳамкорликда Қўқонда, Хитойнинг Henan Suda Electric Vehicle Technology Co., Ltd компанияси билан биргаликда Бухорода электромобиль ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши мумкинлиги, Чин ўлкасининг Changan Automobile Group компанияси Фарғона водийсида узоқ истиқболда маҳаллийлаштириш тамойили остида электромобиллар йиғиш цехини очишни режалаштираётгани хусусида маълумотлар бергандик.
Ҳозирча ушбу лойиҳаларнинг бирортаси бошлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг