Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводига асос солиниши мумкин
Бухоро вилоятида электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу давлатимиз раҳбарининг “2018-2019 йилларда инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида рўёбга чиқарилади.
Мазкур ҳужжат асосида истиқболли ҳудудий лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Масалан, Бухоро вилоятида умумий қиймати 273 миллион долларлик еттита лойиҳа белгиланган. Улардан бири муқобил энергия манбалари ва электромобиллар ишлаб чиқаришдир.
Айни пайтда мазкур лойиҳага 64 миллион АҚШ доллар миқдорида хориж инвестицияси жалб этилиши айтилмоқда. Лойиҳани амалга оширишнинг тахминий муддати 2019-2020 йиллар. Бу борадаги лойиҳа қуввати аниқланяпти. Ушбу соҳада хорижлик сармоядор ва шерик сифатида Хитойнинг Henan Suda Electric Vehicle Technology Co., Ltd энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси кўрсатиб ўтилган.
Хитой брендига 2010 йилда асос солинган. Айни пайтда у бозорга иккита Suda Yinse ва Suda Lance маркасини етказиб бераётир. 2017 йил мартида эса электромобиль ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 377 миллион долларлик ва йиллик қуввати 100000 донага тенг бўлган янги лойиҳаси ҳақида маълум қилган эди.
Бундан ташқари, Бухорода яна қатор истиқболли лойиҳалар, жумладан, Германия билан (100 млн. доллар) ҳамкорликда қуёш электростанцияси, Туркия билан(15 млн. доллар) иссиқлик конструкциялари, Хитой билан (30 млн.) DSP ва DVP маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсад қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг