Жанубий кореялик мутахассис Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Жанубий кореялик мутахассис, Сеул мэрияси департаменти вакили Ким Ю Шик Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У пойтахт маъмурияти фаолияти тизимига ахборот-коммуникация технологияларни жорий этишга масъул бўлади.
Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновация, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Тиляев маълумотига асосланиб “Газета.уз” ахборот манбаси хабар қилди.
Ким Ю Шик Жанубий Корея пойтахтида АКТни ривожлантириш билан шуғулланган бўлиб, ушбу соҳада 20 йиллик иш тажрибасига эга ҳамда Сеулдаги барча жамоатчилик жойларини бепул Wi-Fi нуқталари билан жиҳозлаш лойиҳасида иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ўтган йил ноябрь ойида амалга оширган давлат ташрифи чоғида Тошкент ҳокимига эксперт ажратиш бўйича келишувга эришилганди.
Хорижлик ушбу мутахассис билан бир йилга шартнома имзоланди. Унга Сеул мэрияси маош тўласа, Тошкент ҳокимлиги яшаш учун жой ҳамда сафар харажатлари учун маблағ ажратади.
Хабарга кўра, маслаҳатчиниг асосий вазифаси Тошкентда Сеулдаги муқобили каби шаҳарни бошқариш бўйича вазият марказини яратишдир. Бир йилдан сўнг марказ орқали шаҳардаги коммунал, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, тезкор муносабат билдириш тизими соҳаларида рўй бераётган вазиятларни онлайн-режимда кузатиш мумкин бўлади. Унга кўчалардаги видеокузатув камералари ҳам уланади.
“Буни “ақлли шаҳар”нинг бир қисми деб ҳисоблаш мумкин, лекин бу алоҳида лойиҳадир”, — деди А.Тиляев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- «Александр Усик, Энтони Жошуа — улар билан жангга тайёрман»: Баҳодир Жалолов чемпионлик жанги ўтказишга тайёрлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг