Жан Рено Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида тасвирга олинадиган фильмда суратга тушади
Киношунос Шоҳира Рауфбоева Франциядан махсус “Халқ сўзи online” учун хабар қилади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Канн кинофестивали доирасида ташкил этилган миллий павильонда ўзбек делегацияси янги келишувларга эришишда давом этмоқда.
Бутун дунё кинематографлари ва кинобозорини бир ерга тўплаган Канн халқаро фестивалининг энг қизғин палласига келган бир даврда Ўзбекистон делегацияси Россиянинг “Реновацио” кинокомпанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.
Меморандумга мувофиқ 2018 йилда россиялик киноижодкорлар ўзбек ҳамкасблари билан бирга Ўзбекистонда “Хўжа Насриддин” фильмининг суратга олиш ишлари бошланади.
“Реновацио” кинокомпанияси продюсери Георгий Малковнинг таъкидлашича, россиялик киноижодкорлар томонидан мазкур фильмда роль ижро этиш учун супер юлдуз Жан Рено ҳам таклиф этилган. Жан Рено томонидан мазкур таклиф ижобий қабул қилинган.
“Хўжа Насриддин” лойиҳасида ижодий ва техник гуруҳнинг ярмини ўзбекистонлик мутахассислар ташкил этади.
Лойиҳа ишга туширилиши ўзбекистонлик мутахассисларнинг иш билан таъминланиши, ўзаро тажриба алмашиши, шунингдек, мамлакатимизга хорижий инвестициянинг жалб этилишига ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг