Жамшид Хўжаев бошқа вазирликка ўтказилди
Фото: Халқаро пресс-клуб
Ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев энди Қишлоқ хўжалиги вазири сифатида фаолият олиб боради. Бу хабарни “Халқ сўзи“ манбалари тасдиқлади.
Хўжаев бу лавозимга аввалги вазир Баҳодир Юсупов ўрнига тайинланган.
Олдинроқ, хабар берганимиздек, Хўжаевнинг ўрнига Ташқи савдо вазири этиб, “Ўзчармсаноат“ уюшмаси раиси сифатида ишлаб келган Сардор Умурзоқов тайинланган.
Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган “Умид” жамғармаси стипендианти. 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. 2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг