Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Akfa” менинг компаниям, ҳоким бўлсам, нега уни бировга сотишим керак?”

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Akfa” компаниясининг асосий акцияларига эгалик қилаётганини айтди. Ҳоким “Тошкент Сити” қурилишида компаниянинг иштироки бўйича турли хорижий сайтларда эълон қилинган мақолалар юзасидан берилган саволга жавобида бу ҳақда гапириб ўтди.
— Ҳа, “Akfa” менинг 20 йиллик компаниям. Уни ўзим ташкил қилганман. Тан олиб айтишим керак, шаҳар ҳокими бўлишим тушимга ҳам кирмаганди. Ҳоким бўлишим ҳақидаги хабарни ярим соат олдин эшитганман.
Ўзим ташкил қилиб, 20 йил бошқарган компанияни, 31 минг ходимни шунчаки ташлаб кетиш мумкинми? Президентимиз мени ҳоким қилиб тайинлаганларида менга компания бошқарувини бошқаларга бериш бўйича топшириқ бергандилар. Акцияларни сотиб юбориш ҳақида гап бўлмаган. Компания бошқарувини эса ўзимнинг шогирдларимга берганман. Ҳозир уларнинг ишига аралашмайман. Лекин акцияларим турибди.
Агар мен ҳоким бўлсам, акцияларни бировга бериб юборишга мажбурманми? Масалан, агар менда “Boeing” компаниясининг акциялари бўлса, мен ҳоким бўлсам, уни сотишга мажбурманми? Ёки “Apple” компаниясида улушим бўлса, нега уни сотишим керак? — дейди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг