Юртдошимиз Халқаро математика олимпиадаси бронза медалини қўлга киритди

Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Саидолимхон Жасурбеков Тошкент шаҳридаги Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалида ташкил этилган Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди.
Халқаро математика олимпиадаси (ХМО) 1959 йилдан бошлаб 5 — 9-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этиб келинади.
Саидолимхон Шайхонтоҳур туманидаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқиган. 2019 йил август ойида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган қабул тест синовлари якуни бўйича 46 балл тўплаб, 8-синф ўқувчилари сафига қабул қилинган.
Шунингдек, у ихтисослаштирилган фанларни ўзлаштиришда ва мустақил илмий-тадқиқот ишларида юқори натижаларга эришмоқда.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг