Ёшлар иттифоқи ходимаси иккинчи бор фирибгарлик бўйича судланди

19:28 26 Декабрь 2019 Жамият
296 0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимидаги Ёшлар туризмини ривожлантириш агентлигида бош мутахассис бўлиб фаолият олиб бораётган ходима ўз лавозимидан фойдаланиб, бир қанча фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб олган. У жабрланувчиларнинг бирига Иқтисодиёт университетига киргазиб қўйишни ваъда қилса, бошқасига санаторийга йўлланма олиб беришини айтиб пулини олган. Яна бир фуқарога эса автосалондан машина олиб беришни ваъда қилиб, катта миқдорда пулга чув туширган. Ишни битириш ёки пулни қайтариб беришга келганда эса йиғи-сиғи қилиб, ўзидан жабрдийда ясаган. Бу аёл олдин ҳам шундай хатти-ҳаракатлари билан судланган эди. Аммо қўлланилган жазодан тўғри хулоса чиқариб олмаган. Натижада яна қайтиб суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлди
Бу ҳақда "Zamon" ахборот дастурида ҳам лавҳа берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?