Ёш ўзбек тадқиқотчиси иқтисодий ўсишни аниқловчи янги модел яратди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш кафедраси таянч докторанти Беҳзод Тўхтаев иқтисодий ўсишни аниқловчи янги модел яратди.
Бу ҳақда “Халқ сўзи Online”га Беҳзод Тўхтаевнинг ўзи маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур модел дастури Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан расман рўйхатдан ўтказилди. Дастур ихтирочи номи билан “Тўхтаев модели” деб аталди.
“Ушбу модел иқтисодиётнинг барча тармоқлари: қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш турлари, саноат кабилардаги мавжуд иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ва уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши орқали иқтисодий ўсишни аниқлайди. Ўз навбатида, ҳар бир тармоқдаги иқтисодий ўсишни ҳам кўрсата олади. Бунинг учун ўша тармоқни ташкил этувчи йўналишлардаги маълумотлар бўлса кифоя. Дастур мамлакатнинг яхлит иқтисодий тизимини (реал секторни) қамраб олиш имкониятига ҳам эга. Дастур чизиқсиз-даражали функция асосида ҳисоблаш ишларини олиб боради,” – дейди Беҳзод Тўхтаев.
Таъкидлаш жоизки, Беҳзод Тўхтаев юртимиздаги умидли олимлардан саналади. У “Ўзбекистон иқтисодиёти” фани бўйича талабалар ўртасида ўтказилган республика фан олимпиадасининг 2 карра ғолиби, 3 карра Ўзбекистон Миллий Университети стипендианти бўлган. 2014 йилда дастурлаш бўйича жамоалар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган. Россия Федерациясининг Олий иқтисодиёт мактаби томонидан ўтказилган халқаро олимпиадада эса Марказий Осиё минтақаси бўйича учинчи натижани қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг