Ёнғоқ саратоннинг олдини олади

Ёнғоқ билан тўйинтирилган парҳез юрак-қон томирлари тизими саломатлигини асраш, модда алмашиш жараёнини нормаллаштириш, бир қатор, хусусан йўғон ва тўғри ичак саратонининг бир неча турларига чалиниш хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Бундай хулосага АҚШнинг Иллинойс штати университети олимлари томонидан олиб борилган изланишлар якунида келинди, деб ёзади “The Journal of Nutrition” журнали.
Аниқланишича, ёнғоқ таркибида турли микроэлементлар ва озиқлантирувчи моддалардан ташқари кўплаб тўқималар, яъни ичакдаги бактерияларни тўйинтирувчи озуқа манбаи мавжуд.
Тадқиқотларда ўртача 53 ёшда бўлган 18 нафар эркак ва аёл иштирок этди. Уларнинг бир қисми уч ҳафталик даврда (бир ҳафталик танаффус билан) ҳар куни 42 граммдан ёнғоқ истеъмол қилиб борган бўлса, иккинчи гуруҳига мағиз берилмади.
Ҳар бир даврнинг боши ва охирида ёнғоқ ичак микрофлораси ҳамда модда алмашинувига қандай таъсир кўрсатаётганини текшириш мақсадида уларнинг қони таҳлилдан ўтказилиб турилди.
Якунда ёнғоқ истеъмоли ичакда яшайдиган микроорганизмлар таркибини ўзгартиришга, хусусан, “Faecalibacterium”, “Roseburia” ва “Clostridium” каби бактериялар миқдорини оширишга олиб келган. Бундай бактериялар эса йўғон ва тўғри ичак соғломлигини асрайдиган модда алмашинуви маҳсулини ишлаб чиқаради, ичакда шамоллаш хавфини пасайтиришга туртки беради. Шунингдек, ёнғоқни мунтазам тановвул қилиш организмда иккиламчи сафро кислотаси ва қондаги “ёмон” холтестерин миқдорини камайтиришга хизмат қилади.
“Демак, ёнғоқнинг организмга берадиган асосий фойдаси ичак бактериялари таркиби ва функциясини ижобий томонга ўзгартиришидадир”, деб хулоса қилади олимлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг