Январь ойида Ўзбекистон қанча олтин сотди?

2019 йил январь ойи якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 3 351 428,8 минг АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,8 % га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Шу жумладан, экспорт ҳажми 1 675 729,9 минг АҚШ долларга (ўсиш суръати 16,6 %) ва импорт ҳажми 1 675 698,9 минг АҚШ долларига (ўсиш суръати 38,9 %) етди. Ташқи савдо салдоси 31,0 минг АҚШ долларини ташкил қилди.
Хусусан, 812 млн. АҚШ долларига олтин экспорт қилинди. Ўтган йил январь ойида эса экспорт ҳажми 1,4 млрд. долларни ташкил этиб, бунда олтиннинг улуши 846 млн. доллар бўлган эди.
Экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг асосий қисми Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса умумий экспорт ҳажмининг 31,8 фоизини ташкил қилади. Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерациясига экспорт қилинаётган товарлар таркибига назар ташласак, асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳларидан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2018 йилда 2,9 млрд. долларга олтин сотганди. У экспортнинг асосий маҳсулоти бўлиб қоляпти. Масалан, ўтган йилда 1,1 млрд. долларга қора ва рангли металл, 1,6 млрд. долларга тўқимачилик маҳсулотлари, 1 млрд. долларга озиқ-овқат товарлари экспортга чиқарилган.
2018 йил кузида мамлакатимиз олтин экcпортини тўхтатиши натижасида олтин захираларини кўпайтириб олишга эришди.
Йил бошидан эса юртимизда қазиб олинаётган ва сотилаётган олтин ҳақидаги маълумотлардан маҳфийлик мақоми олиб ташланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг