Янги спорт вазири тайинланди

Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи”га вазирликдаги манба хабар берди.
Набиев бундан бироз муддат аввал лавозимини тарк этган Шоакрам Исроилов ўрнини эгаллайдиган бўлди.
Дилмурод Набиев 2017 йилнинг июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётганди. Бунгача эса у 2014-2016 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари 2016-2017 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсат масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февралида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимни тарк этиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов унинг ўрнини эгаллаган, март ойи бошида қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилган, Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг