“Яндекс.Такси” сервис хизмати Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини бошлади

Россиядаги такси хизмати бўйича энг йирик агрегаторлардан бири “Яндекс.Такси” Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини бошлади.
Шундай қилиб юртдошларимиз ҳам энди “App Store” ва “Google Play” орқали “Яндекс.Такси” иловасини юклаб олишлари мумкин. Ҳозирча бундай сервисдан фақат Тошкент шаҳрида фойдаланиш мумкин.
Айни пайтда мазкур тизимга 10 та шерик таксопаркларнинг 200дан ортиқ автомобиллари бириктирилган. Яқин кунларда уларнинг сони ошиши кутилаяпти.
Бугунги кунда “Яндекс.Такси” мижозларга “Эконом” тарифини таклиф этаяпти. Унга кўра, ҳар уч километр учун йўлкира ҳақи 2 минг сўмдан, сўнгра ҳар қўшилган километр учун 1 минг сўмдан олинади. Шундай қилиб шаҳар ташқарисига бориш учун йўлкира ҳақи ҳар километр учун 1,5 минг сўмдан тушади.
Фойдаланувчилар ҳозирча сервис хизматига ўз пластик карталарини улаш имкониятига эга эмас, лекин улар бонуслар олишлари мумкин. Янги тизим вакилларининг айтишича, яқин кунлар ичида пластик карталар ва тўлов тизимлари орқали ҳам йўлкира тўлаш имконияти яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг