Васил Худак: Европа инвестиция банки Ўзбекистонга 500 миллион евро ажратади

Европа инвестиция банки(ЕИБ) Ўзбекистонда энергия ва сув тежамкорлиги соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 миллион евро ажратади.
Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” ва “Peugeot Citroёn” компаниялари қўшма корхонасига 60 миллион евро сармоя киритади. Кеча ўтказилган брифингда бу ҳақда мазкур молия муассасаси вице-президенти Васил Худак айтиб ўтди.
У молиялаштиришнинг барча манбалари 500 миллион евро эканлигини таъкидлаган. Мазкур маблағлар ҳадли кредитлар доирасида йўналтирилади. Бу ҳақда “Spot” ахборот манбаси хабар берди.
“Ўзбекистон ҳукумати билан биз маблағ ажратишимиз мумкин бўлган аниқ лойиҳаларни муҳокама қилаяпмиз. Энергия тежамкорлиги соҳасида қайта тикланувчи энергия манбалари жабҳасида фаолият юритаётган кичик ва ўрта корхоналарни, қолаверса, энергиядан янада самарали фойдаланиш имконини яратувчи лойиҳаларни молиялаштиришни режалаштирмоқдамиз. Ҳукумат билан сув хўжалигини бошқариш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Чекка ҳудудлар аҳолисини сув билан таъминлаш, ичимлик суви сифатини яхшилашни истаймиз”, — дейди у.
Муҳокамалар чоғида ЕИБ қатор ҳудудлар, хусусан, Андижон шаҳри инфратузилмаларини ривожлантириш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш секторини модернизация қилиш, республика шаҳарларини иситиш тизимини такомиллаштириш ишларида иштирок этиш имкониятларини ҳам кўриб чиқаяпти.
Васил Худак икки томонлама шартномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил октябрь ойида Европа Иттифоқининг Брюсселдаги қароргоҳига ташрифи доирасида имзоланиши кутилаётганини эътироф этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг