“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги 841–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган 556–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1–2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 330-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
2019 йил 22 октябрь
№ ЎРҚ—573
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Талон-торож қилинаётган ўрмон ерлари
- Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари белгиланди (+тўлиқ рўйхат)
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Ўзбекистонда геномика ва биоинформатика: илмий тадқиқотлар ва янги имкониятлар
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг