“Uzauto motors” аёллар учун баҳорий акция эълон қилди

Февраль ҳам якунланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Демак, баҳор кириб келмоқда. Барчамиз учун энг қувончли ва энг кутилган фасл. Барчамиз учун баҳор нафақат мулойим қуёш тафти ва дарахтлардаги биринчи куртаклар, уйқудан кейин табиатнинг ўзгариши, балки энг яхши байрамлар ҳамдир.
Улардан биринчиси — Халқаро хотин-қизлар куни. 8 март куни биз, айниқса аёлларимиз, опа-сингилларимиз, оналаримиз ва яқинларимизга ўзгача эътибор кўрсатамиз, уларга гуллар ва совғалар улашамиз, яхши тилакларни изҳор этамиз, уларни ҳайрон қолдиришга ҳаракат қиламиз, севги ва ғамхўрлик кўрсатамиз.
Байрамнинг анъанасига амал қилган ҳолда, “UzAuto Motors” АЖ баҳор бошланиши ва Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган акция бошлангани ҳақида эълон қилади.
Баҳорнинг илк ҳафтасида, 2 мартдан 8 мартгача давом этадиган мазкур акцияда автомобилларининг техник ҳолатини текширишни истаган барча аёлларимиз иштирок этишлари мумкин.
"Азиз аёллар!
Компьютер дастурлари ёрдамида диагностика стендларида бизнинг мутахассисларимиз сизнинг автомобилингизни барча техник параметрларини, жиҳозлар, тизимлар ва қисмларнинг ҳолатини текширадилар ва кейинги фойдаланиш бўйича маслаҳат берадилар. Бутун ҳафта давомида, шунингдек, автомобилингизни ювиш, ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва ғилдиракларни мослаштириш (развал схождение) каби бепул хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.
Акция ўтказилиш жойи Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси 61 уйда (Мўлжал: метро “Дўстлик-2”) жойлашган TRADE-IN Маркази.
Ушбу акцияда иштирок этиш учун сиз 2 мартга қадар бизнинг оддий шартларимизни бажаришингиз керак.
1. Компания саҳифасига обуна бўлинг: https://www.facebook.com/UzAutoMotorsOfficial/.
2. Telegram каналимизга обуна бўлинг: @uzautomotorscom
3. Instagram саҳифамизга обуна бўлинг: @uzautomotorsofficial
4. Ушбу постга “Ёқди” (Like) тугмасини босинг.
5. Изоҳларда аёл дўстларни белгиланг.
6. Ўзингизнинг саҳифангизда ушбу постни ҳамма учун очиқ ҳолатда бўлишинг.
Ғолиблар тасодифий сонлар генерацияси орқали аниқланади.
TRADE-IN марказига хуш келибсиз!
Биз сизга хизмат қилишдан ҳурсанд бўламиз!" дейилади акция хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг