Урганчлик коллеж талабаси Украинанинг нуфузли ордени билан мукофотланди
Хоразм вилоятидаги Урганч касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Бобурбек Эгамбердиев “Краина” Бутунукраина фуқаролик ташкилотининг “За Розбудову Украини” (“Украина ривожи учун”) ордени билан тақдирланди.
Эндигина 18 ёшга қадам қўйган Бобурбекнинг тил ўрганиш, илм чўққиларини эгаллашда эришаётган ютуқларига барча тенгдошлари ҳавас қилса арзигулик. У ўтган йил Россия Федерациясида ўтказилган рус тили ва адабиёти бўйича Халқаро олимпиадада номинация ғолиби, жорий йилда Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ташкил қилинган татар тили ва адабиёти Халқаро олимпиадасида 2-ўрин соҳиби бўлди.
Бобурбекнинг хорижий тилларни ўрганиш орқали ёшлар ўртасида халқаро ҳамдўстликни мустаҳкамлаш, илм-фанга қизиқишини кучайтириш бўйича қатор мақолалари хорижий нашрларда чоп этилган.
Ҳамюртимизнинг ижодий изланишлари муносиб эътироф этилиб ўтган йилда Франциянинг “Euro Star-2017” мукофоти соҳиби бўлган эди. Яқинда эса “Краина” Бутунукраина фуқаролик ташкилоти Бобурбек Эгамбердиевни “За Розбудову Украини” ордени билан тақдирлади. Ёш тадқиқотчи ўзбек ва украин тиллари назариясини ўрганиш, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда эришган ютуқлари учун ушбу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди.
Одилбек ОДАМБОЕВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг