Урганчдан Римга илк бор тўғридан-тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан илк бор Урганчдан Рим (Италия)га тўғридан-тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилди.
Шу муносабат билан Италия пойтахтидаги Леонардо да Винчи номидаги халқаро аэропортда ушбу давлатдаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг ваколатхонаси, мамлакатимиз элчихонаси ҳамда аэропорт маъмурияти томонидан тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда туристик сектор ва ушбу соҳага ихтисослашган италиялик журналистлар, янги парвознинг илк йўловчилари қатнашди.
Унда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан сайёҳлик жабҳасини ривожлантириш, хусусан, виза ва рўйхатдан ўтиш тизимини соддалаштириш, меҳмондўстлик инфратузилмасини такомиллаштириш, янги хизмат ва АКТ технологияларини жорий этиш, туристик зоналар яратиш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани шарофати билан Апеннин ярим оролида ҳам диёримизга келиш, унинг бой маданий-тарихий мероси билан танишишга бўлган қизиқиш ортиб бораётгани эътироф этилди, деб ёзади “Жаҳон” АА.
“TTG Italia” ва “Trasporti-Italia” каби таниқли нашрларда ушбу тадбир ҳақида чоп этилган мақолаларда янги рейслар Ўзбекистонга максимал қулайлик билан ташриф буюришни хоҳловчилар учун эканлиги таъкидланди.
График бўйича самолёт ҳар сешанба куни Римдан соат 20:45да ҳавога кўтарилса, кейинги кун тонгида соат 05:45да Урганчга қўнади. Ортга амалга ошириладиган рейс Тошкентдан соат 15:20да йўлга чиқиб, маҳаллий вақт бўйича соат 07:15да Римга етиб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг