Учқудуқда уйнинг 5-қавати деворида деразани ушлаб туриб қолган болакай қутқарилди (Видео)
Шимолий кон бошқармаси 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг хизматчилари 9 октябрь куни Учқудуқда содир бўлган фавқулодда вазиятда 8 ёшли болани қутқаришди.
Шу куни Учқудуқ шаҳрида яшовчи 2-синф ўқувчиси Темур Мухторов уйда ёлғиз қолиб, 5-қаватда жойлашган хонадон деворининг рахида дераза ромидан ушлаганча туриб қолган. Ўз кучи билан вазиятдан чиқиш ҳаракати кутилмаган асоратлар билан таҳдидли эди.
Шу боис болакайнинг отаси 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмидан ёрдам сўрайди. Қисмнинг ёнғин ўчириш бўлинмаси ходимлари манзилга тезда етиб келиб, ишғол қилиш нарвони ёрдамида болакайни қутқаришди. Бола ва унинг ота-онаси асабларининг таранглашганлигини инобатга олмаганда, фавқулодда ҳолат асоратсиз бартараф этилди. Бироқ бу ҳар доим шундай бўлаверади, деганимиз эмас.
Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг