Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси (2016 — 2017 йиллар) Анвар Курбанович Шарапов вафот этди. Шу муносабат билан Қўмита жамоаси унинг оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирди.
А.Шарапов ўз хизмат фаолияти давомида қатор давлат идораларида меҳнат қилган. Хусусан, узоқ йиллар мобайнида Ватанимиз тинчлиги, фаровонлиги йўлида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида (1993 — 2014 йиллар), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида (2014 — 2016 йиллар) масъул лавозимларда, хусусан, Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Анвар Курбанович Шарапов 2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган ва бир йил давомида ушбу лавозимда фаолият юритган. Ўзбекистон туризм соҳасидаги ислоҳотлар айнан ўша даврда бошланган бўлиб, Анвар Курбанович уларга бош-қош бўлган. Анвар Шараповнинг Қўмитадаги фаолияти давомида туризмни ривожлантиришга доир 20 га яқин норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Шу даврда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таркиби тўлиқ шакллантирилган, вилоятларда ҳудудий департамент ва бошқармалар очилган, давлат унитар корхоналари ташкил қилинган. Анвар Курбанович ҳамкасблари орасида фидойи меҳнати билан бир қаторда ўзининг инсоний фазилатлари билан ҳам ёдда қолган: оқкўнгил, самимий ҳамда шогирдларига доим ёрдамга шай инсон бўлган. Шу билан бирга, Шарапов туризм соҳаси тадбиркорларига доим ўз маслаҳатларини бериб келган, уларга йўл-йўриқ кўрсатган. Анвар Шарапов фидокорона меҳнатлари учун «Дўстлик» ордени ва «Жасорат» медали билан тақдирланган.
«А.К.Шарапов бир умрга биз ҳамкасбларнинг хотирасида меҳрибон ота ҳамда халқ дарди билан яшовчи жонкуяр раҳбар сифатида қолади. Аллоҳ охиратларини обод қилсин!» дейилади Қўмитанинг таъзия хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг