Тошкентда яна бир йўл ўтказгич ва туннель барпо этилади (фото)
Фото: Скриншот/ "Халқ сўзи"
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи Қорасарой ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасидаги чорраҳа реконструкция қилинади. Бу ҳақда “Халқ сўзи“га ҳокимликдаги манба маълум қилди.
Маълумотларга кўра, бу чорраҳада айлана кўринишидаги йўл ўтказгич ва туннель барпо қилинади. Туннель Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланаётган автомобилларнинг тўғридан-тўғри, светофорсиз ҳаракатланиши учун имконият яратса, Қорасарой кўчасининг ҳар икки томонига қараб ҳаракатланиш учун йўл ўтказгичга чиқиш талаб қилинади.
Ҳозирча бу лойиҳанинг қачон қуриб битказилиши муддати маълум қилинмаган. Лойиҳанинг молиявий қиймати ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг