Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий корхона иш бошлади
Юқори технологияли мазкур корхона - “Metal Processing” масъулияти чекланган жамияти “Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Швейцариянинг “Rieter AG “ компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири Саид Раҳмонов хабар берди.
Унинг лойиҳавий қуввати йилига 760 тонна металлни қайта ишлашга мўлжалланган. Бунинг учун завод цехлари Европа давлатларидан келтирилган илғор технологик линиялар билан жиҳозланган. Улар ёрдамида қалинлиги 1 миллиметрдан 12 миллиметргача бўлган пўлат листлар қайта ишланиб, тўқимачилик машинасозлиги учун импорт ўрнини босувчи деталлар тайёрланади. Хусусан, жорий йил якунига қадар завод жамоаси “Ритер-Ўзбекистон“ корхонасига 755 та ҳар хил деталь етказиб беришни мўлжалламоқда.
Заводнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, ушбу завод Ўзбекистон металл саноатида янги даврни бошлаб берди. Сабаби, у Марказий Осиёда ягона бўлиб, дастлаб тўқимачилик машинасозлиги учун зарур деталлар ишлаб чиқарилса, келгусида оғир саноат корхоналари учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етказиб берилади. Ички бозор эҳтиёжи таъминлангач, экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган.
Лойиҳа ижроси учун қарийб 4 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг