Тошкентда кучли шамол туфайли дарахт автомобилнининг устига қулаб тушди (видео)
Ижтимоий тармоқларда дарахт "Матиз" автомобилининг устига қулаб тушгани акс этган видео ва суратлар тарқалди.
Маълум бўлишича, 22 май куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Сўгалли ота кўчасида (Алгоритм мавзеси яқинида) кучли шамол натижасида катта дарахт қулаб тушган. Дарахт унинг ёнида тўхтаб турган "Матиз" автомобилининг устига қулаган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа пайтида автомобилнинг ичида одам бўлмаган ва ҳеч ким мазкур ҳодиса натижасида жароҳат олмаган, ёки жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган Амир Темур хиёбонига туташ Истиқбол кўчасида, йўл четидаги дарахтлардан бири қулаб тушган ва у бир неча автомобилга зарар келтирганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг