Тошкентда илк бор Ўзбекистон — Россия таълим форуми ўтказилади

18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон — Россия таълим форуми ташкил этилади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари иштирок этади.
Икки мамлакатнинг ҳукумат раҳбарлари, таълим ва фан вазирлари, 80 дан ортиқ олий ўқув юртлари ректорлари қатнашадиган тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Россия ўртасида замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдир.
Шунингдек, ушбу нуфузли анжуман Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедралар ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, мақсадли илмий изланишлар олиб бориш, ўқув ва илмий адабиётлар алмашиш учун замин яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг