Тошкентда чиқиндиларни ер остида сақловчи илк замонавий чиқиндихона ўрнатилди (фото)

17:00 17 Июль 2018 Жамият
583 0
Фото: Экология қўмитаси

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни вақтинча ер остида сақловчи махсус қутилар ўрнатилади. Бу ҳақда "Халқ сўзи"га Экология қўмитаси маълум қилди.

Қайд қилинишича, чиқинди қутисининг ичида 1100 литр ҳажмга эга контейнер жойлашган. Агар қутилардан бири чиқинди билан тўлган бўлса-ю, унга ахлат тўла челак ушлаб олган ҳолда яқинлашсангиз, тўла қутининг қизил чироғи ёниб, ёнидаги контейнерга ўтишингиз ҳақида огоҳлантириш беради.

Фото: Экология қўмитаси

Энг қизиғи, ушбу чиқинди қутилари қуёш батареялари ёрдамида ишлайди. Шунингдек, улар жойлашган ҳудудни тасвир олишга мўлжалланган кузатув камералари ҳам ўрнатилган.

Фото: Экология қўмитаси

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар