Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида янги раҳбарлар иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Курбанов Абдужалил Тухтамуродович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.
Абдужалил Курбанов 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. У 1996 йилда Самарқанд молия коллежини, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.
Солиқ тизимидаги фаолиятини 1996 йилда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясида бошлаган А.Курбанов, 23 йил давомида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Ҳозирги кунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Шу билан бирга, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб Инагамов Аловитдин Хуснитдинович тайинланди.
А.Инагамов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
2002 йилдан буён солиқ тизимидаги 17 йиллик меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда шу кунга қадар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг