Тошкент шаҳри ҳудуди кенгаядими?
Фото: tashkent.uz
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти пойтахтга қўшилиши режалаштирилаётган ҳудудлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Налоги плюс“ газетаси хабар берди.
Қайд этилганидек, Тошкент доимий ривожланмоқда, янги инфратузилмалар ва ижтимоий объектлар пайдо бўляпти, янги турар жойлар ва мажмуалар қурилаётир, пойтахт аҳолиси ўсмоқда.
Маълум қилинишича, ўсиб бораётган аҳоли ҳаёт сифатини яхшилаш, шаҳар қиёфасини замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган даражага олиб чиқиш, шунингдек, янги шаҳар иншоотларининг узлуксиз барпо этилиши ва Тошкент вилоятининг шаҳарга чегарадош баъзи туман ҳамда шаҳарларининг Тошкент билан пайдо бўлаётган яқиндан агломерацияси маъмурий чегараларни вақти-вақти билан кенгайтиришни тақозо этяпти.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси 2 554 900 кишини ташкил этган. Кадастр бўлинишига кўра, шаҳарнинг умумий майдони 33 500 га ёки 334 километр квадратга тенг.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда “Пастдархон“, “Юқоридархон“ ва “Тошкент“ маҳаллаларида аҳолини рўйхатга олиш, уларда жойлашган объектлар, муҳандислик коммуникацияларини қабул қилиш ишлари ҳамда бошқа зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Қўшимча қилинишича, Тошкентнинг янада кенгайтирилиши кўплаб омиларга боғлиқ, улардан муҳимларидан бири агломерация(яқинлашув) даражаси ва шаҳар ҳозирги кўринишида аҳоли эҳтиёжларини қондира олиш қобилиятидир. “Айтганча, йирик шаҳарларнинг кенгайиши — дунё тенденцияси. Янада кўпроқ одамлар шаҳарларда яшашни афзал билишмоқда, шаҳар аҳолиси зичлиги қишлоқникига нисбатан сезиларли равишда юқори бўлиб боряпти“, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг