“Тошкент-Хўжанд-Қўқон-Тошкент” йўналишида синов учун автобус йўлга қўйилди

Тез орада Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан “Тошкент – Хўжанд – Қўқон – Тошкент” йўналишида автобус қатновлари йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Бугун мазкур йўналишдаги қатновларни ташкил этиш борасидаги масалаларни ўрганиш мақсадида илк техник синов қатнови йўлга чиқди. Бундан кўзланган асосий мақсад агентлик мутахассислари Тожикистонлик ҳамкасблари билан бирга, мазкур йўналишнинг ҳаракат жадвали, чегара ва божхона назорат пунктларидан ўтиш жараёни ва бошқа техник масалаларни ўрганиб чиқишдир.
— Шу кунга қадар қўшни Тожикистон Республикасига тўртта йўналиш очилган, — дейди агентликнинг автомобиль ташувларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Аброр Исаев. — Булар “Тошкент- Хўжанд”, “Термиз-Душанбе”, “Денов-Душанбе”, “Самарқанд-Панжикент” йўналишларидир. Навбатдаги йўналиш яқин қўшничилик ва қариндошлик ришталари билан чамбарчас боғланиб кетган ўзбек ва тожик халқлари учун яна бир қулайликдир.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳозирги кунда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан халқаро автобус йўналишлари сони 12 тага етказилди. Шундан бештаси Қозоғистон Республикасига, иккитаси Россия Федерациясига, биттаси Қирғизистон Республикасига, қолгани эса Тожикистон Республикасига қатновларни амалга оширади.
Ушбу халқаро йўналишларда кунига 15-16 та автобус хизматидан ўртача 600-700 нафар йўловчи фойдаланмоқда. Йўналишлар очилгандан бошлаб, 62 000 нафардан зиёд киши ўз манзилига етказиб қўйилди.
Саид РАҲМОНОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг