Тўрт ойда Ўзбекистонда 153 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган
2018 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда вояга етмаган ўртасида 153 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 01.05.2018 йил ҳолатига вояга етмаганлар ўртасидаги суицид ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 (163/153) тага камайди, дейилади хабарда.
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайишига эришилди.
Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида 1.447 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, 107 та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинди, 3 та эрта турмуш қуриш ҳолати аниқланиб, 7 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг