“Толибон” ҳаракати Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича тинчлик музокараларига қизиқиш билдирди
2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда бўлиб ўтади.
Мазкур тинчлик музокараларига “Толибон” ҳаракати қизиқиш билдирган. Бу ҳақда “Рейтерс” ахборот агентлиги АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис баёнотига таяниб хабар берди.
“Биз “Толибон” томонидан қизиқиш борлиги ҳақида билдик... Бизда келишни бошлаган ёки музокараларга қизиқиш билдирган айрим унча катта бўлмаган гуруҳлар ҳақида маълумот мавжуд”, — деди Мэттис Афғонистонга амалга оширган, лекин эълон қилинмаган ташрифи чоғида.
“NBC” телеканали хабарига кўра, Мудофаа вазирининг ушбу давлатга келиши хавфсизлик нуқтаи назаридан эълон қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги хабарларда Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган халқаро конференцияда “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирок этмаслиги мумкинлиги айтиб ўтилган эди.
Маълумот учун қайд этиш лозимки, пойтахтимиз мезбонлик қиладиган мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан, Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини, Афғонистон бўйича БМТнинг махсус вакили Тадамичи Ямамото, Россия, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг