Тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи пора олиш ва пора бериш жиноятларини содир этгани учун қўлга олинди


Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги Тиббий бирлашма бўлими бошлиғи Қ.Х ўз ходимидан пора олиш ва ИИБ ходимига пора бериш жиноятларини содир қилгани учун қўлга олинган, деб хабар берди Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу йилнинг июльида Қ.Х ўз хизмат мавқесидан фойдаланган ҳолда, қўл остидаги ходими, ҳамшира Ш.Б.дан 50 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ушланган эди. Шундан сўнг, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 214-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши очилган.
Бироқ у ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи А.Рўзимовга мурожаат қилиб, агар жиноят ишини ўзининг фойдасига ҳал қилиб берса, унга таклиф қилинган 50 АҚШ долларини 10 баробари миқдорида пул беришини билдиради. Шундан сўнг, пора беришга уринган порахўр шу куни таклиф қилган пулининг 400 АҚШ долларлик қисмини бўлинма бошлиғига бераётганида жиноят устида қўлга олинади.
Мазкур ҳолат юзасидан, шу куннинг ўзида унга нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг