“The Chance Forum” иқтидорли ёшларга имкон берди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “The Chance” республика ёшлар форуми бўлиб ўтди. Анжуманда юртимизнинг турли олийгоҳларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.


Семинар-тренинглар бугунги кунда ёшлар учун долзарб бўлган саккиз йўналишни қамраб олган бўлиб, улар бизнес стартап, мухтасарлик (минимализм), ахборот технологиялари, моддий ва маънавий юксалиш, китоб ўқиш ва уқиш санъати, бестселлер китоб ёзиш, ижтимоий реклама ва профессионал фотографлик, блогерлик, шахс камолоти ва уни ривожлантириш кабилардир. Ҳар бир шўъбада ўз соҳаси бўйича маълум ютуқларни қўлга киритган, барчага ўрнак бўла оладиган экспертлар машғулотлар ўтказди.


Мазкур форум ёшларга ўз иқтидорларини намойиш этиш, ўзларининг кучли жиҳатларини аниқлаш ва камчиликлари устида ишлаш ИМКОНини берганлиги тадбир якунида таъкидлаб ўтилди.

Форум сўнггида барча иштирокчилар махсус сертификат билан тақдирланди. Фаол қатнашганлар алоҳида эътироф этилди.
Юлдуз Ўрмонова,
“Халқ сўзи“.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг