Тест имтиҳонлари бошланди. ОАВга суратга олиш учун рухсат берилмаяпти
Архив фото
Бугун, 29 июль куни мамлакатимиз олий таълим муассасаларига қабул тест имтиҳонлари бошланди.
Пойтахтимиздаги Экспомарказ миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ўтаётган жараёнларни кузатдик.
Абитуриентлар тест варақларидан бош кўтармайди. Кузатувчилар уларнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилиб бормоқда.
Бизнинг эътиборни тортган жиҳат: кўпчилик абитуриентларнинг имтиҳон бошланганига ўтар-ўтмас тест жавобларини топшириб, павильондан чиқиб кетаётгани бўлди.
Ҳайрон қолдик: абитуриентлар шунчалик билимли бўлиб кетишганми ёки саволлар шу қадар осонлаштирилганми?
- Низомий номидаги педагогика институтининг меҳнат таълими факультетига ҳужжат топширганман, - дейди янгийўллик Шоира Абдураҳмонова. - Имтиҳон кўнглимдагидек ўтди. Барча саволларни ечиб чиқяпман. Кўпчилиги таниш саволлар. Ўтган йили ҳам топширгандим. Лекин омадим келмаган. Тўғри, жавобларни таваккал қилиб ҳам белгиладим. Муҳими, билган саволларим ҳам тушди. Бу йил талабаликдан умидим бор.
Дарвоқе, фотомухбирларга мутасаддилар томонидан имтиҳон жараёнларини суратга олишга имкон берилмади. Низомга кўра, соат 10:00 дан 10:20 гача рухсат этилар экан. Аммо гуррас-гуррас ташқарига отланаётган абитуриентлардан бу вақтга келиб павильонлар бўшаб қолиши аниқ...
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг