Термизда замонавий масжид биноси фойдаланишга топширилди
Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 14 февралида Президентимизнинг “Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Ушбу қарорга асосан ҳозирда Термиз шаҳрида Имом ат-Термизий номидаги илмий тадқиқот маркази, 138 ўринли меҳмонхона, оталар чойхонаси ва бошқа бир неча хизмат кўрсатиш иншоотларидан иборат яхлит мажмуа бунёд этилмоқда.
Ушбу мажмуа таркибига кирувчи, 2250 ўринга эга Ҳаким Термизий номидаги жоме масжидининг фойдаланишга топширилиши муборак Рамазон кунларида термизликлар учун муносиб туҳфа бўлди. Бу эса юртимизда фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий қадриятларимизни сақлаш ва ривожлантиришга доир юксак эътибор намунасидир.
Шунингдек, бу ерда имомлар учун 5 та икки қаватли турар жой биноси қуриб битказилди.
Айни пайтда вилоятда 108 та жоме масжиди фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти замонавий лойиҳа асосида янгидан бунёд этилмоқда.
Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг