«Темир хотин»даги Олимтой вафот этди
Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма театрида Шароф Бошбеков асари асосида саҳналаштирилган «Темир хотин» спектакли ўз вақтида театр ижодий жамоасининг ўзига хос ташриф қоғозига айланган эди.
Фарғонада театр санъати мухлислари ҳалигача «Темир хотин»да бош ролни ўйнаган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсуповга «Қўчқор ака», Олим ролидаги Ғуломқодир Собировга «Олимтой» дея мурожаат қилишлари бежиз эмас.
Ижодий фаолияти давомида ўнлаб ролларни маромига етказиб ижро этган Ғуломқодир Собиров мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арфасида Президентимиз Фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Афсуски, бир умр мухлислари ардоғида «Олимтой» бўлиб яшаган таниқли актёр 1 сентябрь куни 65 ёшида вафот этди.
Б. МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг