“Tarona records” таъсисчиси, хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошев вафот этди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
“Tarona records” компанияси таъсисчиси, шоу-бизнесда таниқли бўлган тадбиркор Равшан Йўлдошев 30 март куни кечқурун Тошкентда вафот этди. Унинг юрак хуружидан оламдан ўтгани қайд этилган.
Равшан Йўлдошев 1961 йили 2 апрелда туғилган. Фаолияти давомида “Tarona records” лейбелини ташкил этиб, санъаткорлар орасида ном қозонганди. Шунингдек, у хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси ҳамда хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг