Сувни назорат қилувчи идоранинг ўзи ўғирлик қилди

Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимининг тезкор шўъбаси томонидан “Туямуюн Нукус” Минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси Нукус шаҳар Оқава сув филиалига қарашли 21 та канализация насос станцияларида ичимлик сувдан фойдаланиш ҳолати текширилди.
Ўтказилган текширишда 12 та объектларда ичимлик сувдан сув ҳисоблагич ускунаси ўрнатмасдан фойдаланаётганлиги ҳолатлари аниқланиб, белгиланган тартибда ҳуқуқбузарлик ва тармоқдан ажратиш далолатномалари расмийлаштирилган.
Аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан Нукус шаҳар Оқава сув филиали бошлиғи Аимбетов Азат Муслатдинович ўз тушунтиришларида текширишдан ўтказилган 5 та объектда СП ва 7 та объектда КНС русумли насос станциялари ўрнатилиб бўлиб, сувдан ушбу жойда ишловчи ходимлар ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиб келганлиги сабабли сув ҳисоблагич ускуналари ўрнатилмаганлигини билдирган.
Қизиқ, текшириш ишлари ўтказилган канализация насос станциялари раҳбарлари ва ходимлари ўз фаолиятида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига итоъат қилган ҳолда ишлаши бурчи ҳамда мажбурияти эмасми?
Тегишли мутахассислар иштирокида қоидабузарлик аниқланган объектларга бориб давлат қиёсловидан ўтган манометр ёрдамида ичимлик сувнинг босимлари ўлчаниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганда, текшириш ўтказилган 12 та объект бўйича жами 2 млрд. 155 млн. сўм миқдорида давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ҳозирги вақтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари ўтказилиши давом эттирилиб, айбдорларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг