Суд ходимига пора таклиф қилган шахс устидан жиноят иши қўзғатилди
Иллюстратив фото
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ходими Наримон Боқиевга (исм-шарифлар ўзгартирилган) пора таклиф этган шахснинг жиноятини фош этилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Н.Боқиев 14 йиллик стажга эга, айни пайтда жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди архив мудири лавозимида ишлайди. Ҳалол,ўз касбига садоқатли ходим.
Шу йилнинг 2 апрель куни ўзини Ихтиёр Валиев деб таништирган кимса валюта жинояти бўйича судланган таниши А.А.нинг судда иши кўрилаётганини билиб, Н.Боқиевдан судья орқали жазони енгиллаштириб беришни, бунинг учун “хизмат” қилишлигини уқтиради.
Суд ходими дарҳол бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раисига мурожаат қилади. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида 3 апрель куни судланувчининг таниши И.Валиев суд ходимига 400 АҚШ доллари бераётган пайтида қўлга олинади.Айни пайтда И.Валиевга Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суд ҳокимияти дахлсизлиги, унинг обрўси нафақат ушбу тизимда меҳнат қилаётганлар учун, балки барчамизга тааллуқлидир. Инчунун, адолат устувор бўлган жамиятда тинчлик-осойишталик, фаровонлик ҳукм суради. Шуни унутмайлик...
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг