Суд икки кишини пичоқлаган “разборшик”ни 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди
Иллюстратив фото
2018 йил 27 октябрида Наманган шаҳрининг “Гўзал” даҳасида жойлашган “Барлос” кафеси яқинида мудҳиш қотиллик жинояти содир этилганди.
Шу куни маҳаллий “разборшик” сифатида танилган 24 ёшли Н. К. қаҳвахонада икки йигит билан можарога боради ва ташқарига чиққанда улардан бирининг юрагига пичоқ уради. Натижада “Оромгоҳ” даҳасида яшаб келган 21 ёшли Ж. Ж воқеа жойида ҳалок бўлади. Унинг шериги эса қорнидан яраланади.
Тезкор равишда қўлга олинган қотил устидан қўзғатилган жиноят иши яқинда охирига етказилди. У жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “л” банди, 25, 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд ҳукмига кўра, энди Н.К.умрининг 20 йилини қаттиқ тартибли колонияда ўтказади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг