Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида солиқ тушумлари 24,2 трлн сўмни ташкил этди

09:27 11 Август 2018 Иқтисодиёт
2341 1
Иллюстратив фото

Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетига тушган солиқ тушумлари 24,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 143,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Бунда мамлакатда тадбиркорлик субъектлари сони кўпайгани муҳим рол ўйнаган. Айни пайтда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони қарийб 430 минг нафарни ташкил этмоқда. Ўтган йилга нисбатан тадбиркорлар сони 30 мингга ошган.

Фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сони эса 195 мингдан 230 мингга етди.

Бюджетга тушумлар тармоқлар бўйича таҳлил қилинадиган бўлса, кимё саноати тармоғида тушумлар 209 миллиард сўмни ташкил этди. Бу борада 187,3 фоиз ўсиш кузатилди.

Савдо корхоналаридан тушумлар 3,3 триллион сўм бўлиб, 170,7 фоиз ўсишга эришилди. Қурилиш соҳаси корхоналаридан тушган тушумлар эса 1 триллион сўмни ташкил этди ва 170,6 фоиз ўсишга эришилди.

Озиқ-овқат саноати корхоналаридан 833,5 миллиард сўм, умумий овқатланиш корхоналаридан 104,6 миллиард сўм, якка тадбиркорлар, маҳаллий тушумлар, бож ва йиғимлардан 2,9 триллион сўм даромад келди. Шу тариқа қарийб 1,5 баробар ўсиш таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Nodir Temirov

Doston Aslamov (doston0728@mail.ru):

Statistika noto'g'ri berilgan. Yanayan aniqroq bo'lishi uchun oldingi yil summalari keltirilishi kerak. 143 % o'sish degani qariyb 2.5 barobar o'sish degani. Tushinarsiz bo'lib qolgan jumlalar

14:01   12.08.2018