Сирдарёда «дабдабали» тўй. Келин-куёв трактор «белкураги»да ФҲДЁга борди (фото)
Гулистон шаҳрида яшовчи Валижон ака қайнисининг “Бир тўй қилингки, ҳали ҳеч кимники бундай дабдабали ўтмаган бўлсин, довруғи Сирдарёнинг нариги қирғоғига ҳам етсин” деган маслаҳатига кўниб, қуда томонга “Қизимни энг сўнгги русумдаги тракторда олиб кетасизлар” деб шарт қўйди. Шундай ҳам бўлди. Қайниси томонидан ўйланган тўй сценарийсига кўра, келин–куёв ФҲДЁга бошқалар каби автомобилларда эмас, қурилиш-ободонлаштириш ишларида қўлланиладиган қимматбаҳо техниканинг “белкураги”да йўл олишди...
Аммо, аслида бу воқеа ҳаётда бўлгани йўқ. Гап шундаки, Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатиб борилаётган “Сирдарёча кулги” кўрсатувининг навбатдаги “Янгича тўй” сюжетида дабдабали тўй қилиб ном чиқараман деб бошдан оёғигача қарзга ботганлар ана шундай сатира остига олинди.
Кўрсатув режиссёри Жаҳонгир Эшпўлатовнинг ушбу ижодий топилмаси жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Энг муҳими, мазкур телетомоша юртимизда тўйларни ихчамлаштириш, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка чек қўйиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот–ташвиқот ишларига қўшилган ўзига хос ҳисса бўлди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг