Швейцария бренди Ўзбекистондаги учта компания акциялари бошқарувини қўлга олди
Leman Services et Investissements(Швейцария) шўъба компанияси ҳисобланган Leman Capital хабарига кўра, у Ўзбекистондаги учта компания акциялари ишончли бошқарувига эга бўлган. Бу Integra Eurasia билан шартнома асосида амалга оширилди.
Швейцария инвестиция компанияси қуйидагиларнинг акциясини олди:
“Ўзпаравтотранс” АЖ(104 544 дона, устав фондининг 26,5 фоизи);
“Бухоронефтегазпармолаш” АЖ(1 003 576 дона, 23,4 фоиз);
“Ўзпартампонаж” АЖ(816 200 дона, 9,66 фоиз).
Leman Capital бош қароргоҳи Швейцариянинг Во кантони Ньон шаҳрида жойлашган Leman халқаро молия гуруҳининг бир қисми ҳисобланади. У Ўзбекистондаги фаолиятини 2018 йилда бошлаган. У Leman гуруҳи технологиялари ва ресурсларидан фойдаланган ҳолда корпоратив молия, брокерлик бизнеси, инвестициявий консультация ва активларни бошқариш соҳасида етакчига айланишни ўзининг асосий вазифаси деб билади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг